ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Қирғиз ва рус қардош халқлари ўртасида нафратга ўрин йўқ, дея баёнот қилган Алмазбек Атамбаев 1916 йилги қатағон қурбонлари хотирасига очилган хотира мемориалининг очилиш маросимида. Бу ҳақда Спутник Қирғизистон хабар қилган.
Атамбаевнинг ишонтириб айтишича: қирғиз халқи 1916 йилдаги фожиада оддий рус халқи айбдор эмаслигини яхши тушунади.
"Нафрат, ўч олиш туйғуси бизда ҳеч қачон бўлмаган ва йўқ. Бунинг яққол далили сифатида, орадан 25 йил ўтиб, Иккинчи жаҳон уруши бошлангач, юз минглаб қирғизлар фронтга кетгани мисолида кўриш мумкин.
Уруш йилларида Қирғизистонга кўплаб совет кишилари эвакуация қилинган. Уларнинг барчаси бу ерда қардошлик меҳрини топдилар, уй-жой билан таъминланди, рус етим болалари эса қирғиз ота-оналарига эга бўлди", — деган Атамбаев.
"Биз умумий ўтмишга эгамиз, ва ишончим комилки, келажагимиз ҳам умумий. Бизнинг мамлакатларимизни боғлаб турган ёрқин хотира ва эзгу ишларни биламиз ва қадрлаймиз. Биз умумий тарихимизнинг қора саҳифаларини ҳам ёдда тутмоғимиз лозим. Аммо эски ҳафагарчиликлар билан эмас, балки умумий келажак билан яшаган маъқул", — деб айтган Атамбаев қирғизлар ва руслар қардош халқ эканлигини таъкидлаган ҳолда.