ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Ўзбекистонликлар “орзу лайнерида” парвоз қилиши мумкин, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ҳаво йўллари авиакомпанияси.
“Сизда парвоздан бутунлай янгича таасурот олиш имкони пайдо бўлди, “орзу лайнери”да парвоз қилиб қулайликнинг янги даражасига баҳо беринг”, — дейилган компания хабарида.
Мутахассислар айтишига кўра, бошқарув тизими бутунлай янги бўлган ушбу лайнер аввал мамлакат ичида, чет эллик учувчи-инструкторлар ёрдамида, эксплуатация қилиниб, бўлажак учувчилар тажриба орттириши керак.
Сентябр ойидан бошлаб, Миллий авиакомпания 246 йўловчи ўриндиққа эга ушбу лайнерда Ўзбекистон аэропортларидан АҚШ ва Канада, Узоқ Шарқ, Осиё, Африка ҳамда Австралиянинг исталган аэропортларига парвозларни амалга ошириши мумкин бўлади.