ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. 2016 йил 5 сентябрдан бошлаб янги 60/59 сонли "Ўзбекистон" йўловчи поезди Тошкент-Андижон-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракати йўлга қўйилади, деб хабар қилган "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ.
"Поезд Тошкент марказий вокзалидан соат 08.05 да жўнаб кетиб, Андижон вокзалига 14.05 да етиб боради; Андижон вокзалидан соат эса 15.25 да жўнаб кетиб, Тошкент марказий вокзалига 21.25 да етиб боради", — дейилган хабарда.
Поезд йўл давомида Поп, Қўқон, Марғилон вокзалларида тўхтаб ўтиши таъкидланган.
Хабарда айтилишича, поезд вагонлари уч хил тоифага бўлинган: эконом класс — 45000 сўм, бизнес класс — 68000 сўм ва ВИП класс — 130000 сўм.