ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Бир кун олдин ОАВларда Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг гўёки вафот этгани ҳақидаги хабарлардан сўнг Рустам Азимов уй қамоғига олингани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.
"Вазирлик одатий тартибда ишлаяпти, раҳбариятнинг ҳаммаси жойида, Рустам Содиқович (Азимов, таҳр.) ўз кабинетидалар", — деб хабар қилган Молия вазирлиги вакили.
Рустам Азимов 2000 йилдан бери Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаб келади.
2005 йилнинг февралидан буён у шунингдек, Республика Молия вазирлигига раҳбарлик қилиб келмоқда.
"Фергана" нашри кеча кечқурун Ўзбекистон президенти Ислом Каримов кундуз куни инсульт оқибатида вафот этгани ҳақида хабар тарқатди. Ўзбекистон Президенти аппаратидаги манба душанба куни кечқурун РИА Новости нашрига Каримовнинг аҳволи стабил эканлигини маълум қилди ва президент вафоти ҳақидаги хабарларни тасдиқламади. Бу хабарни ҳеч ким расман тасдиқлагани йўқ.