Бишкекда портлаш юз берди

© Sputnik / Эркин АлымбековБишкек шаҳрининг жанубий қисмида портлаш юз берди
Бишкек шаҳрининг жанубий қисмида портлаш юз берди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Портлаш Хитой элчихонаси олдида юз берган. Ички ишлар ходимлари ҳодиса жойига йўл олганликлари хабар қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Портлаш сешанба куни Бишкекнинг жанубий қисми — Хитой элчихонасининг олдида рўй берди. Ҳодиса оқибатида камида бир киши ҳалок бўлган, деб хабар қилмоқда Спутник Қирғизистон.

​Хабарда ёзилишича, портлаш овози жанубий пойтахт бўйлаб жаранг топган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳозирданоқ портлаш ҳақида ёза бошладилар.

"Яхшигина портладию. Қаерда юз берди? АҚШ элчихонасидами?", деб ёзган Nigger Nietzschebrod исмли фойдаланувчи.

"Портлаш жуда кучли бўлди, уйимнинг ойналари зирқираб кетди", — деган жавобан Calculatrice ники остидаги фойдаланувчи.

Сўнгги маълумотларга кўра, портлаш рўй берган ҳудуд куч ишлатиш органлари ходимлари томонидан ўраб олинган.

Қирғизистон Республикаси ФВВ маълумотига мувофиқ, шаҳарнинг Хитой элчихонаси жойлашган қисмидаги бир бинодан тутун чиқмоқда. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0