МДҲ Ижроия қўмитаси раҳбари Ўзбекистон Президентига тезроқ соғайиб кетишини тилади

© Sputnik / СтрингерСергей Лебедев
Сергей Лебедев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
У МДҲ Ижроия қўмитаси Ислом Каримовнинг саломатлиги борасида қўшимча маълумотга эга эмаслигини билдирди.

ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. МДҲ Ижроия қўмитаси раҳбари Сергей Лебедев Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга тезроқ соғайиб кетишини тилади.

Ўзбекистон ҳукумати якшанба куни Ислом Каримов стационар даволанишда эканлигини маълум қилганди. Ўзбекистон етакчисининг касаллик сабаби ва даволаниш муддати ҳақида батафсил маълумот келтирилмаган. Душанба куни давлат раҳбарининг қизи Лола Каримова-Тилляева ижтимоий тармоқлардан бирида Каримов мияга қон қуйилиши сабабли реанимацияда ётганлигини, унинг ҳолати барқарор эканлигини билдирганди.

"Ўзбекистон Президентига тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз", — деди Лебедев журналистларга.

У МДҲ Ижроия қўмитаси Ислом Каримовнинг саломатлиги борасида қўшимча маълумотга эга эмаслигини билдирди.

Янгиликлар лентаси
0