ТОШКЕНТ, 30 август – Sputnik. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган XV Паралимпия ўйинларида иштирок этиш учун Бразилияга жўнаб кетди.
Ўзбекистоннинг 32 нафар паралимпиячиси спортнинг беш тури — дзюдо, енгил атлетика, сузиш, ўқ отиш ва пауэрлифтинг бўйича иштирок этади.
Терма жамоа таркибида тажрибали спортчилар билан бир қаторда ёш, илк бор катта спортда иштирок этаётганлар бор.