Кремль расмийлари: Ислом Каримовнинг бетоблиги туфайли чуқур таассуфдамиз

© Sputnik / Евгения Новоженина / Медиабанкка ўтишМосква, Кремл
Москва, Кремл - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кремл ҳукумати Ўзбекистон Президентининг бетоблиги муносабати билан чуқур таассуфда эканлигини билдириб, у кишига тезроқ соғайиб кетишини тиламоқда, дея таъкидлади Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков.

ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. "Ўзбекистон президенти бетоблиги муносабати билан чуқур таассуфдамиз. Москва расмийлари номидан у кишига тезроқ соғайиб кетишини тилайман. Маълумотларга келадиган бўлсак, биз, ОАВ ва дипломатик каналлардан олинаётган маълумотларгагина эгамиз", — деб таъкидлади Песков журналистларга.

Ўзбекистонда шу ҳодиса туфайли ҳолат нотинчланиши мумкинлиги ҳақидаги тахминларга Путиннинг матбуот-котиби қуйидагича жавоб қайтарган: "Биринчидан савол нотўғри қўйилган. Яна бир бор такрорлаб ўтмоқчиман, Россия ҳукумати Ўзбекистон президентига тезроқ соғайиб кетишини тилайди. Биз ўртадаги муносабатларни қадрлаймиз, яқинда Каримовнинг Россияга ташрифи доирасида тузилган режалар ҳам икки давлат ўртасидаги истиқболли ҳамкорликдан нишона бўлганди, шу боис, президент ҳақида фақат ижобий, яхши хабарларни кутиб қоламиз".

Янгиликлар лентаси
0