ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Мамлакат раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия президенти Владимир Путин бу йилги БМТ Бош ассамблеясида қатнашишни режалаштирмаган, деди телефон орқали ўтказилган матбуот анжуманида, деб хабар беради РИА Новости.
"Ҳа, президент бу йилги БМТ Бош ассамблеясида қатнашишни режалаштирмаган", — деди Песков журналистларнинг БМТ ассамблеясида Путиннинг ўзи қатнашадими ёки ТИВ раҳбари Сергей Лавровми, деган саволига жавобан.
БМТ Бош ассамблеяси 13 сентябрь куни Нью-Йоркда очилади.