Анқара Сурия курдларига ультиматум қўйди

© AP Photo / Lefteris PitarakisТурк армияси
Турк армияси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Илгарироқ курдлар Туркия артиллерияси ва ҲҲК Ҳалабдан шимолдаги Жараблус шаҳри яқинидаги иккита аҳоли масканига зарба беришганини билдиришганди.

 

ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Сурия курдларига мансуб қуролли кучлар Фрот дарёси шарқини тарк этмайдиган бўлса Туркиянинг Сурия шимолидаги операцияси нишонига айланишлари мумкин, деди Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғли, деб хабар беради РИА Новости.

Анқарадаги матбуот анжуманида у Жараблусдаги операциядан асосий мақсад ҳудудни ИД террорчилик гуруҳидан тозалаш эканлигини таъкидлади.

"ИДни ҳаво ҳужуми билан енгиб бўлмайди, биз қуруқликдаги операциялар ёрдамида бунга эришишимиз мумкин. Туркия ўтказаётган операцияда маҳаллий аҳоли иштирок этмоқда. Бу ерга ўз эгалари қайтиши керак. Лекин Сурия курдлари мудофаа кучларининг мақсади бундай эмас: улар аҳолини ўз уйларини тарк этишга мажбур қилишмоқда, этник тозалов ўтказишмоқда”, — деди Човушоглу.

Илгарироқ курдлар Туркия артиллерияси ва ҲҲК Ҳалабдан шимолдаги Жараблус шаҳри яқинидаги иккита аҳоли масканига зарба беришганини билдиришганди. Уларнинг маълумот беришича, зарбалар оқибатида тинч аҳоли қурбон бўлган. Ўз навбатида Анқара тинч аҳолига зарба берилгани ҳақидаги  хабарни инкор этди.

 

 

Янгиликлар лентаси
0