ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Ҳарбий блокларнинг мавжуд бўлиши бемаъниликдир, деди Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбоев, деб хабар беради РИА Новости.
"Мавжудлиги бемаъниликка айланган ҳарбий блоклар энди ўтмишда қолиши керак. Биз ҳеч қачон ядро қуролига эга икки давлат тўқнашувидан хавотирланмагандик, ҳозир эса бунга яқин турибмиз", — деди Назарбоев Остонадаги “Ядро қуролисиз дунё қуриш” деб номланган халқаро анжуманда.
Қозоғистон президенти шунингдек “ядровий аслаҳаларни қисқартириш жараёни мана шундай қуролга эга барча давлатларнинг иштирокида ўтказилиши лозим”лигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Остона ядро қуролини буткул тақиқлаш бўйича БМТ Конвенцияси қабул қилинишига эришмоқчи.
"Барча ядровий ҳукуматлар ядро қуролларини қисқартириш бўйича умуий шартномани ишлаб чиқишга киришиши керак”,— деди Назарбоев.