Ўзбекистонлик олти ёшли бола рекордчига айланди

© Федерация шахмат УзбекистанаХумоюн Бегмуратов
Хумоюн Бегмуратов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олти ёшли Осиё чемпиони Ҳумоюн Бегмуратов энди гроссмейстер бўлишни орзу қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Ҳумоюн Бегмуратов олти ёшу беш ойлигида нафақат Ўзбекистонда, балки бутун жаҳонда энг ёш шахмат бўйича спорт усталигига номзод бўлди, дейилади ФИДЕ президенти Кирсан Илюмжиновнинг Ўзбекистон шахмат федерацияси сайтида эълон қилинган табрик мактубида.

"Ўз меҳнатсеварлигинг, ғайратинг, шижоатинг ва ғалабага бўлган истагинг туфайли сен юксак чўққига эришдинг. Сен ўз мамлакатинг ва Осиё чемпионисан. Жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритишингга ҳам ишонаман",- дейилади Илюмжиновнинг мактубида.

Монголияда болалар ўртасида шахмат бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида Ҳумоюн Бегмуратов “турнир кашфиёти” деган номга сазовор бўлди.

"Сени ўрнатган рекординг билан табриклайман ва ғалабага ҳамиша ишонч, янги мақсадларга эришишда матонат ва маҳоратингни кўрсатишингни тилайман!" — дейилади табрик мактубида.

Янгиликлар лентаси
0