ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Бугун Қамчиқ довони орқали Тошкент – Андижон йўналишида биринчи йўловчи поезди ўтди, бу Ўзбекистоннинг узоқ вақт кутилган орзуси эди, деб хабар қилмоқда “Ўзбекистон Темир йўллари” матбуот хизмати.
Ушбу лойиҳа 2013 йилнинг 18 июнида, Ислом Каримовнинг "Ангрен – Поп” электрлаштирилган темир йўл линияси қурилишини ташкил қилиш чора-тадбирлари" тўгърисидаги ПҚ-1985-сонли қарори асосида бошланган эди.
Узунлиги 123,2 километр бўлган янги, электрлаштирилган темир йўл линияси ва ушбу лойиҳа доирасида хитойлик ҳамкорлар билан биргаликда узунлиги 19,2 километрлик "Қамчиқ" туннели қуриб битказилди.
Шу ўринда Қамчиқ довони орқали қурилган темир йўл тунел ҳақида батафсилроқ тўхталиб ўтиш керак. Ушбу лойиҳа тоғли ҳудудда, ўта мураккаб шароитда қуриб битказилди. Туннелнинг кириш ва чиқиш қисмилари орасида 141 метр баландлик фарқи бор. Туннел мураккаб рельефли тоғ қатламлари орасида, ер стаҳидан 1200 метр чуқурликида ўтган. Ушбу туннел айнан шундай шароитда қурилган туннел дунёда ягона туннел бўлди.
"Ангрен – Поп" электрлаштирилган темир йўл линиясининг қуриб фойдаланишга топширилиши Фарғона водийсини Ўзбекистоннинг бошқа худудлари билан боғлади ва ягона миллий темир йўллар тизими яратиш борасидаги режаларни тўлиқ амалга оширишга замин яратди.
Лойиҳа белгиланган муддатидан 4 ой илгари якунланди. Темир йўл қурилиши давомида 285 сунъий иншоот ва сув ўтказиш қувурлари, умумий узунлиги 2,1 км ни ташкил этувчи 13 та темир йўл кўприк ва 6 та йўл ўтказгичи (путепровод) 4 та станция ва 2 та вокзал қуриб битказилди.
Йўл қурилишида 3 минг нафар маҳаллий қурувчи ва мухандислар ҳамда 1000 нафар хитойлик мутахассислар ишлашди. Янги темир йўл 1500 кишини доимий иш билан таъминлади.
“Ангрен – Поп” йўлдан юк ташувчи поездлдар ҳакарати 11 июлдан бошланган эди. Шу бугунга қадар Қамчиқ туннели орқали 500 минг тоннадан ортиқ юклар Фарғона водийсига ва водийдан республиканинг бошқа худудларига еткизиб берилди.