Толибон Афғонистоннинг шарқий туманларидан бирини эгаллаб олди

© Commons.wikimedia / isafmediaТолибон жангарилари
Толибон жангарилари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пажвак агентлиги хабарига кўра, Джани Кхель тумани учун бўлган жангларда Афғонистон Хавсизлик қўшнларидан 50 киши, Толибон жангарилардан эса 200 киши қурбон бўлган.

ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Толибоннинг 1200 жангаридан иборат гуруҳи жума кечқурун Афғонистон шарқий туманларидан бирига ҳужум қилиб, уни эгаллаб олди, деб хабар қилмоқда Tolonews телеканали.

Пажвак агентлиги хабарига кўра, Покистон билан чегарадош бўлган, Пактика вилоятининг Джани Кхель туманида учун бўлган жангларда Афғонистон Хавсизлик қўшнларидан 50 киши, Толибон жангарилардан эса 200 киши қурбон бўлган.Туман маъмурияти раҳбари, Абду Раҳмон Соламаланинг сўзларига қараганда, Афғонистон марказий ҳукумати қўшнлари ёрдамга келмагани сабабли, Толибон ҳужуми муваффақиятли якунланган.

Эслатиб ўтамиз, охирги вақтларда Афғонистонда Толибон радикал ҳаракати ва “Ислом давлати”  террорчи ташкилотининг фаоллиги кучайди. Афғонистон расмий ҳукумати жанг қилаётган гуруҳ раҳбарларини жамлаб тинчлик шартномаси тузиш борасида қилган саъй-ҳаракатлари ҳам натижа бермади. Ўтган ой давомида Қобулда, ўнлаб кишининг умрига зомин бўлган, бир неча қонли терактлар амалга оширилди.

Янгиликлар лентаси
0