Путин саккиз генерални ишдан ҳайдади

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишРоссия президенти Владимир Путин
Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Тергов Қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан 8 нафар нуфузли генераллар ўз лавозимидан бўшатилди.

 

ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Ички Ишлар вазирлиги ва Тергов Қўмитаси органларида ишлаётган саккиз нафар генерални ўз лавозимидан бўшатиш ҳақида буйруқ имзолади, деб хабар бермоқда ҳуқуқий хабарлар портали.

Россия Тергов Қўмитаси Бош бошқармасининг коррупцияга қарши кураш бўлими бошлиғи ўринбосари генерал-майор Дмитрий Шершаков ва генерал-майор Виталий Фроловлар президент буйруғига асосан ўз лавозимларидан бўшатилган.

Шунингдек, Ички ишлар вазирлигининг Красноярск ўлкаси бўйича Бош Бошқармаси бошлиғи генерал-лейтенант Вадим Антонов, унинг ўринбосари генерал-майор Вячеслав Андреев, Оренбург вилояти ФВВ Бош бошқармаси бошлиғи генерал-майор Петр Иванов, Россия ИИВнинг Қўриқлаш Бўлинмаси Бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари  генерал-майор Алексей Лаушкин ҳамда Тамбов вилояти Тергов Қўмитаси раҳбари генерал-майор Александр Тисковскийлар ҳам ўз лавозимидан озод қилинди.

 

Янгиликлар лентаси
0