ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Франция давлат кенгаши Ницца яқинидаги Вильнев-Лубе масканида пляжларда мусулмонлар чўмилиш кийими – буркини кийишни тақиқланишини ноқонуний деб топди, деб хабар беради РИА Новости BFMTV телеканалига асосланиб.
"Давлат кенгаши Вильнев-Лубедаги тақиқни ноқонуний деб топди ва уни тўхтатди. Шу орқали давлат кенгаши эркинлик ҳуқуқини ҳимоя қилади, мэрлар ушбу ҳуқуқни бузганида ва адолатсизлик қилганида уларнинг ҳукмронлигини чегаралайди", — деди давлат кенгаши мажлисида инсон ҳуқуқлари лигаси адвокати.
У диний либосларни кийишни тақиқлаш мумкинлигини, лекин буни террорчилик таҳдиди билан боғлиқ “мамлакатдаги умумий вазият” билан боғламасликни, бирор ерда диний либосда юриш жамоатчиликка ҳақиқатан хавф келтиришини исботловчи далил бўлиши кераклигини таъкидлади.
"Мазкур ҳолатда эса бундай далил келтирилмаган", — деди адвокат.
Буркини бутун танани ёпиб турувчи мусулмон аёлларнинг чўмилиш кийимидир. Франция жануби-шарқида 15та шаҳар пляжда буркини кийиб юришни тақиқлаган.
Франция давлат кенгаши юқори маъмурий инстанция бўлиб, у агарда ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ келмаса, қонун ҳужжатларининг амалда бўлишини тақиқлаш ҳуқуқига эга.