Forbes: янги урушни Вашингтоннинг чўнтаги кўтармайди

Oбуна бўлиш
Юқори лавозимдаги ҳарбий мансабдорлар Эрон, Шимолий Корея ёки Россия билан катта ҳарбий тўқнашув бўлиши мумкин деб ҳисоблашмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Пентагон беш йил ичида уруш учун пули йўқ АҚШ яна ҳарбий низога аралашиб қолишидан хавотирланмоқда, деб ёзади Forbes.

Юқори лавозимдаги ҳарбий мансабдорлар Эрон, Шимолий Корея ёки Россия билан катта ҳарбий тўқнашув бўлиши мумкин деб ҳисоблашмоқда. Лекин Пентагонни кўпроқ Америка армиясининг бу ҳолатга етарлича даражада тайёр эмаслиги ташвишлантирмоқда, дейилади мақолада.

Ерусти жанглари учун янги технологияларни молиялаштириш жудаям паст даражада. Бир йил давомида АҚШ армияси транспорт харажатлари учун General Motors бир ҳафтада топган даромаддан ҳам озроқ пул сарфлай олади. Вертолётларнинг моддий-техник таъминотига ажратилган бюджет Рейган давридаги ҳаво кемаларини модернизациялаштиришга кетмоқда, чунки Америка ҲҲК янги самолётларни сотиб олишга қурби етмайди, дейди нашр.

"Пентагон яқин ўн йил давомида АҚШнинг армияни замонавийлаштириш режаси йўқлигини билдирганида муболаға қилмаяпти”, — деб ёзади Forbes.

Янгиликлар лентаси
0