ОАВ: Ўзбекистонда бўлганлар G20 саммити кунлари Хитойга киритилмайди

© Sputnik / Сергей Мамонтов / Медиабанкка ўтишХанчжоу шаҳри, Хитой
Ханчжоу шаҳри, Хитой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хитой расмийлари шунингдек, саммит вақтида Афғонистон, Туркия, Ироқ, Сурия ва Покистон республикалари фуқароларини хостелларга жойлашни таъқиқлаган.

ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. G20 саммити 4-5 сентябр кунлари Хитойнинг Ханчжоусида бўлиб ўтади. "Соғлом, инновацион, ўзаро боғланган ва инклюзив жаҳон иқтисодиётини қуриш" Саммитнинг бош мавзуси ҳисобланади. ХХР Раиси Си Цзинпинь саммитга ташкилотга аъзо мамлакатлар етакчиларини, шу жумладан, Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Барак Обамани ҳам таклиф қилган.

Саммит ўтказиладиган вақтда Хитойда хавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда. Мисол учун мамлакатга кириш-чиқиш тартибида ҳам вақтинчалик ўзгартиришлар киритилган. РИА Новости хабарига кўра, Хитой ҳукумати Яқин Шарқнинг 5та республикаси фуқароларини хостелларда жойлашни таъқиқлаш ҳақида фармойиш берган.

"Хостелларга киритилмасин"

"Хитой жанубидаги Гуандун вилояти полициячилари Ханчжоудаги барча хостелларга сентябр ойининг 15 числосига қадар Афғонистон, Туркия, Ироқ, Сурия ва Покистон фуқароларини жойламаслик ҳақида кўрсатма берган", — деб ёзади жума куни South China Morning Post нашри.

Баъзи хостел эгалари нашрга таъқиқ 1 октябрга қадар амал қилиши ҳақида айтишган. Айтганча, хабарда ушбу таъқиқ "5 юлдузли" ҳамда кўптармоқли меҳмонхоналарга тегишли эмаслиги қўшимча қилинган.

Кириш таъқиқланади

Ўтган ҳафтада Россиянинг қатор сайёҳлик компаниялари Ханчжоуда ўтказиладиган G20 саммити муносабати билан 18 август — 1 октябргача бўлган вақт давомида Хитойга уюштириладиган якка тартибдаги сайёҳлик сафарлари учун виза қоидалари ўзгартирилиши ҳақида маълум қилишди.

G20 саммити қатнашчилари - Sputnik Ўзбекистон
Путин G20 якунида: террорчиликни фақат биргалашиб енгиш мумкин

Компаниялар берган хабарда сўнгги уч йил ичида 30 кун ва ундан ортиқ вақт мобайнида Туркияда бўлган, паспортида Ўзбекистон, Тожикистон, Сурия ва Қозоғистонга сафар қилгани ҳақида муҳр босилган шахсларга, шунингдек, Россия ва собиқ Иттифоқ республикаларида дунёга келган фуқароларга Хитойга кириш таъқиқланиши айтиб ўтилган.

Бундан ташқари, худди шу давр мобайнида Пекин, Шанхай ва бошқа шаҳарлар орқали учинчи мамлакатларга визасиз транзит амалга оширилмаслиги хабар қилинган.

Янгиликлар лентаси
0