Туркияда портлаш: жароҳатланганлар ва қурбонлар бор

Oбуна бўлиш
Сўнгги маълумотга қараганда, портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 11 нафар, 78 киши жароҳат олган.

ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. Туркиянинг жануби-шарқидаги Жизра шаҳрида портловчи модда ўрнатилган юк машинаси портлаши оқибатида 70дан ортиқ киши яраланди, деб хабар беради РИА Новости мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Ражаб Акдагнинг маълумотига асосан.

"Жизрадаги портлаш натижасида 70дан ортиқ киши яраланди, тўрт киши оғир аҳволда. Ҳалок бўлганлар ҳам бор, лекин улар ҳақида кейинроқ маълум қилинади. Умид қиламанки, уларнинг сони кўп бўлмайди", — деди Акдаг.

Полиция бошқармаси биноси олдидаги паспорт текширув пункти яқинида эрталаб кучли портлаш юз берди. Илгарироқ Anadolu агентлиги 8 нафар полициячининг ҳалок бўлгани ва 45 нафар киши яралангани ҳақида хабар қилганди. Агентликнинг маълум қилишича, портловчи модда солинган юк машинаси портлатилган. Ушбу ҳужумни уюштиришда Курдистон ишчи партияси жангарилари гумон қилинмоқда.

Сўнгги маълумотга қараганда, портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 11 нафар, 78 киши жароҳат олган.

Янгиликлар лентаси
0