ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Бишкекда “Ислом давлати” террорчилик гуруҳига алоқадорликда гумон қилиниб Россия фуқароси қўлга олинди, деб хабар беради РИА Новости Sputnik Қирғизистон хабарига таяниб.
“Бишкекда жума куни ИД террорчи ташкилотига аъзоликда гумон қилинган шахс қўлга олинди. У Россия фуқаросидир. У Бишкекда ижарага олинган хонадонда яшаган”, дейилади хабарда.
Агентликнинг хабарига кўра, мамлакат фуқароларини ўз тарафига оғдиришни мақсад қилган яширин террорчилик гуруҳи фаолиятига чек қўйилган. ИИББда маълумот берилишича, гуруҳнинг махфий йиғилишлари россиялик 43 ёшли шахснинг ижарага олинган хонадонида ўтказилган.
Агентликнинг айтишича, тинтув чоғида унинг хонадонидан кўплаб миқдордаги экстремистик адабиётлар, ўқлар, тўрт дона ИД байроғи, ўқотар қурол, иккита граната, ниқоблар ва электрон ахборот қурилмалари топилган.