Немисларнинг 80 фоиздан ортиғи ниқобга қарши чиқмоқда

© Sputnik / Natalia Seliverstova / Медиабанкка ўтишНиқоб
Ниқоб - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сўров натижаларига кўра, ҳар иккинчи немис (51%) ниқобнинг бутунлай тақиқланишини ёқлайди, ҳар учинчи немис фуқароси эса (30%) давлат ташкилотлари ва мактабларда ниқоб ўрашни тақиқлаш керак деб ҳисоблайди.

 

ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Германия фуқароларининг аксарият қисми (81 фоиз) жамоат жойларида аёлларнинг ниқоб ўраб юришларига қарши чиқишмоқда, деб хабар беради РИА Новости ARD телеканалининг DeutschlandTrend сўровига асосланиб.

Сўров натижаларига кўра, ҳар иккинчи немис (51%) ниқобнинг бутунлай тақиқланишини ёқлайди, ҳар учинчи немис фуқароси эса (30%) давлат ташкилотлари ва мактабларда ниқоб ўрашни тақиқлаш керак деб ҳисоблайди. Сўровда иштирок этганларнинг 15 фоизи эса ниқоб ўраш тақиқланишига қарши эканлигини билдирган.

Сешанба куни Independent газетаси Оснабрюк шаҳри суди мусулмон ўқувчининг мактабга ниқобда келишини тақиқлаган эди. Гимназия раҳбарияти унинг ниқобда келиши ўқитувчилар билан мулоқотда халақит беришини айтиб қизга ниқобда келишни тақиқлаганидан сўнг ўқувчи судга мурожаат қилганди.

Шу билан бирга Франциядаги Ницца шаҳри ва Мовий соҳилдаги 15та шаҳар маъмурияти мусулмон аёлларнинг чўмилиш кийими – буркини кийишларини тақиқлади.

 

Янгиликлар лентаси
0