ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Халқаро озиқ-овқат ярмаркаси маъмурияти берган маълумотга кўра, ўтаётган ҳафтада Ўзбекистондан экспорт қилинадиган энг қиммат маҳсулот бодом мағзи бўлди, деб хабар беради "Новости Узбекистана".
Ўзбекистон билан қўшни давлатлар учун FCA шартларига кўра (харидор барча етказиб бериш жараёнини ташкил этади, сотувчи эса маҳсулотни етказиб берганида мажбурияти бажарилган деб ҳисобланади) унинг бир тоннаси 7420 доллардан 9540 долларгачани ташкил этди. Бошқа мамлакатлар учун эса нарх тоннасига 7000-9000 доллар атрофида бўлди.
Пўсти тозаланмаган бодомнинг бир тоннаси эса қўшни мамлакатлар учун 4770 доллардан 6201 долларгача, бошқа мамлакатлар учун эса 4500 доллардан 5850 долларгача деб баҳоланди.