Россия ТИВ: ИД кимёвий қуролга эга эканлиги тасдиқланди

© Sputnik / СтрингерСуриядаги кимёвий қурол омбори.
Суриядаги кимёвий қурол омбори. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Илгари ИД жангарилари Ироқ ва Сурияда хлор асосидаги кимёвий қуролдан фойдалангани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Москва БМТ ва Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилотининг учинчи маърузасини маъқуллайди. Унда Россия томонидан бир неча марта айтилган ИД террорчилари кимёвий қуролга эга эканлиги ҳақидаги маълумот ўз исботини топган, деди Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова, РИА Новостига асосан.

"Сурияда кимёвий қурол қўлланилгани ҳолати юзасидан БМТ ва КҚТТ текширувлари бўйича учинчи маъруза чиққанлигини изоҳлашни истардим… Айтиш мумкинки, бу биз учун кутилмаган янгилик эмас, ИД кимёвий қуролга эга ва уни нафақат Ироқ, балки Сурияда ҳам қўлламоқда”, — деди у.

"Биласизки, Россия томони бу ҳақда кўп бора таъкидлаган, огоҳлантирган. Россиянинг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги ташаббуси ҳам шу билан боғлиқ эди. Ҳозирда ушбу фактлар маъруза орқали тасдиғини топди”, — билдирди Захарова.

Илгари ИД жангарилари Ироқ ва Сурияда хлор асосидаги кимёвий қуролдан фойдалангани ҳақида хабар қилинганди. Айрим маълумотларга қараганда, жангарилар бу қуролни ўзлари эгаллаб турган Мосул университети (Ироқ) лабораторияларида тайёрлашмоқда.

Янгиликлар лентаси
0