Матбуот ва ахборот агентлиги директори ҳозирча лавозимидан четлаштирилмади

© Sputnik / СтрингерУзбекское агентство по печати и информации
Узбекское агентство по печати и информации - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Манбанинг айтишича, текширув ўтказилаётган вазирлик ёки муассаса раҳбарини ҳуқуқ-тартибот органларига кўргазма бериш учун чақириш оддий ҳол.

ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Омонулло Юнусов ҳозирча ўз лавозимидан четлаштирилгани йўқ, деб хабар берди агентликдаги манба Sputnik мухбирига.

Илгарироқ ОАВларда Юнусов Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги таркибига кирувчи “Ўзбекистон” нашриёт матбаа уйидаги талон-торожликларга оид жиноят иши бўйича Ўзбекистон миллий хавфсизлик ходимлари томонидан қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалганди.

"Текширув ўтказилаётган вазирлик ёки муассаса раҳбарини ҳуқуқ-тартибот органларига кўргазма бериш учун чақириш оддий ҳол. Лекин айрим оммавий ахборот воситаларида айтилганидек агентлик раҳбарини хонасидан кишанларда олиб чиқиб кетишгани ҳақидаги хабарлар бўлмағур гап. Тергов ишлари кетяпти, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари барча масъул шахслардан кўргазма олишяпти, ҳаммаси ҳуқуқий асосда бўляпти”, — деди манба.

Унинг айтишича, Юнусов матбаа-нашриёт тизимида мамлакатдаги энг тажрибали кишилардан ҳисобланади, у 1989 йилдан буён бу соҳада фаолият юритади. Ўша даврдан то 2013 йилга қадар у “Шарқ” нашриёт-матбаа концернида барча поғоналарни босиб ўтган, 2005 йилдан концернга раҳбарлик қилган.

2013 йилда Юнусов Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига бош директор этиб тайинланган. "Бу вазирликка янги раҳбар тайинлаш нозик иш. Ҳаттоки Юнусовнинг ишдан олиб ташланиш эҳтимоли бўлса-да, бу ҳали-бери юз бермайди", — таъкидлади манба.

Янгиликлар лентаси
0