Ўзбекистон Қозоғистон билан чегарасини вақтинча ёпди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда Мустақиллик куни нишонланишига оз фурсат қолганида қўшни давлатлар билан чегаралар ёпилмоқда. 22 август куни Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарасидаги назорат пунктларини ёпганди. Шу куни Қозоғистон билан чегарада ҳам Ўзбекистон ва хорижлик фуқароларнинг мамлакатга кириб-чиқишларига вақтинчалик чеклов ўрнатилди.

“Черняевка” номи билан машҳур бўлган "Ғишт кўприк" халқаро чегара назорат пунктида айни пайтда Ўзбекистон фуқароларига мамлакатдан чиқиш учун чеклов ўрнатилган, лекин бу хорижликларга тааллуқли эмас, деб хабар беради nuz.uz мухбири. Шу билан бирга Ўзбекистон фуқароларига мамлакатга кириш рухсат этилган, хорижликларга эса чегара ёпилган.
Таклиф этилганлиги ҳақидаги телеграммага эга тўй ва дафн маросимларига, бемор қариндошлари зиёратига отланганларга эса тўсқинлик қилинмайди.

Янгиликлар лентаси
0