Қарияларга “Шуҳрат” медали берилди

© Sputnik / Владимир Акимов / Медиабанкка ўтишЎзбекистонлик қариялар
Ўзбекистонлик қариялар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 2015 йилнинг май ойидан бошлаб 100 ёшдан ошган қарияларга, энг кам иш ҳақи – 130 245 сўм миқдорида қўшимча тўловлар киритилган.

ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Республиканинг ёши 100дан ошган 14 нафар фуқаросини “Шуҳрат” медали билан мукофотлади, деб хабар қилмоқда Президент матбуот хизмати.

“Турли вилоятлардан ёши 100дан ошган 12 онахон ва 2 нафар отахонлар, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида билан “Шуҳрат” медали билан мукофотланди”, — дейилган матбуот хизмати хабарида.

 

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ушбу қарорда, ўз меҳнати билан халқ обрўйини қозонган турли соҳаларнинг илғор мутахасиссларини ҳам тақдирлаган. Уларга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган пахтакор, ирригатор, чорвадор, пиллачи, саноат ходими, қурувчи, транспорт ходими, авиация ходими ва алоқа ходими унвонлари берилган.   

“Мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини юксалтириш ва ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш ишларидаги катта хизматлари, кўп йиллик самарали меҳнати билан қишлоқ ва сув хўжалиги, саноат, транспорт, алоқа ва қурилиш соҳаларини ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагиларга фахрий унвонлар берилсин”, — деййилган қарор матнида.

“Нуроний” фонди хабарига кўра, Ўзбекистонда бугунги кунда  8700 нафар ёши 100 дан ошга ота ва онахонлар яшамоқда.

Ўзбекистон - умри узоқлар мамлакати
Ўзбекистон - умри узоқлар мамлакати - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон - умри узоқлар мамлакати

 

Янгиликлар лентаси
0