Россия Мудофаа вазири қўшинларнинг жанговар тайёргарлигини текширишни буюрди

Oбуна бўлиш
У шунингдек мудофаа вазири ўринбосари Татьяна Шевцовага “бошқарув органлари ва Жануби-ғарбий стратегик йўналишдаги қўшинларни тинчлик вақтидан уруш ҳолатига ўтилганида молиявий таъминлаш тизимини текширишни ташкиллаштириш”ни буюрди.

ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Россия мудофаа вазири армия генерали Сергей Шойгу хориж мамлакатлари ҳарбий атташеларини қўшинларнинг жанговар тайёргарлиги бўйича кутилмаган текширув ўтказилиши ҳақида хабардор қилишни буюрди.

"Мудофаа вазири ўринбосари Анатолий Антоновга хорижий давлатларнинг ҳарбий атташеларини қўшинларнинг жанговар тайёргарлиги бўйича кутилмаган комплекс текшируви ўтказилиши ҳақида хабардор қилишни буюраман", — деди Шойгу.

У шунингдек мудофаа вазири ўринбосари Татьяна Шевцовага “бошқарув органлари ва Жануби-ғарбий стратегик йўналишдаги қўшинларни тинчлик вақтидан уруш ҳолатига ўтилганида молиявий таъминлаш тизимини текширишни ташкиллаштириш”ни буюрди.

Бош штабнинг икки гуруҳи олий бош қўмондоннинг пайшанба куни қабул қилган қарорига асосан Россия Федерацияси Қуролли кучларини кутилмаган текширувдан ўтказилишини назорат қилади, деди мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу.

"Россия Қуролли кучлари олий бош қўмондони томонидан юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида Бош штабга қўшинларнинг фаолиятини назорат қилиш ва текширув ташкил этишни буюраман. Бу борада иккита ишчи гуруҳ шакллантирилсин", — деди Шойгу раҳбарият таркиби билан ўтказилган йиғилишда.

Унинг сўзларига кўра, биринчи гуруҳ Жанубий, Ғарбий ва Марказий ҳарбий округлар, ҳаво-десант қўшинлари ва ҳарбий транспорт авиацияси, ҳарбий бошқарма органларини текшириш учун ташкил этилади. Иккинчи гуруҳ эса мобилизация жараёни ва сифатини баҳолайди.

Бундан ташқари, вазир қуруқликдаги қўшинлар қўмондонига “қуруқликдаги қўшинларни машғулотларда амалий тайёрлаш устидан бошқарувни таъминлаш ва жанубий ҳарбий округ бошқарувининг уруш ҳолатида ҳудудий мудофаа қўшинларини ташкил этиш бўйича берган топшириғи бажарилишини текшириш” вазифасини қўйди.

"Ҳарбий-денгиз флоти қўмондони Қора денгиз флоти ва Каспий флотилиясининг жанговар тайёргарлиги, ҳарбий машғулотлар ўтказилиши юзасидан назоратни ташкил этсин. Ҳаво-космик кучлари қўмондони Жанубий ҳарбий округ полигонларида зенит ракета қўшинлари бўлинмалари ва авиациянинг амалий машғулотларига тайёргарликни ташкил этиш ва бажариш вазифаси юклатилсин", — деди вазир. Мудофаа вазири ҳаво-десант қўшинлари қўмондонига қўшинларнинг нотаниш полигонларда ҳаракатланишга тайёр ҳолатда бўлиши юзасидан чоралар ишлаб чиқиши лозимлиги ҳақида топшириқ берди.

"Амалий ҳаракатлар чоғида десантларнинг турли ҳолатларга тайёр бўлишлари ўрганиб чиқилсин. Бу жараёнда ҳарбий-транспорт авиацияси ва транспорт вертолётлари ҳам иштирок этиши кўзда тутилсин", — қўшиб қўйди Шойгу.

Қўшинларнинг жанговар тайёргарлигини кутилмаганда текширувдан ўтказиш пайшанба куни Олий бош қўмондоннинг қарорига кўра эълон қилинди. Текширув 31 август куни ниҳоясига етади.

Янгиликлар лентаси
0