Ўзбекистонда иш берувчиларга битирувчиларни иш билан таъминлаш мажбурияти юклатилди

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишИш.
Иш. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур қонун чоршанба куни Ўзбекистон Сенати томонидан қабул қилинди. Кўзда тутилган иш ўринларини яратишдан бўйин товлаган корхоналар раҳбарлари маъмурий жаримага тортилади.

ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. Ўзбекистон Парламенти юқори палатаси томонидан қабул қилинган “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонун коллеж битирувчилари учун иш ўринлари яратишни кўзда тутади. "Қонунда касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун захира иш ўринларини яратиш мажбурияти меъёр сифатида белгилаб қўйилган”, деб хабар берди сенат матбуот хизмати. Кўзда тутилган иш ўринларини яратишдан бўйин товлаган корхоналар раҳбарлари маъмурий жаримага тортилади.

Ўзбекистон меҳнат вазирлиги берган маълумотга кўра, мамлакатда ҳар йили касб-ҳунар коллежлари, лицей ва олий таълим даргоҳларини 560 мингдан ортиқ ёшлар битиради. Республика ҳукумати ёшларни иш  билан таъминлаш бўйича қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Ҳар бир битирувчи билан ишлаб чиқариш амалиётини ўташ ва кейинчалик ишга қабул қилиш бўйича уч томонлама шартномалар тузилиши ана шундай тадбирлар сирасига киради.

Ўзбекистонда таълим тизими уч босқични: умумий ўрта таълим (умумтаълим мактабида 9 йиллик таълим), ўрта-махсус таълим (лицей ва касб-ҳунар коллежларида таълим олиш) ва олий таълим (олийгоҳларда бакалавр ёки магистр даражасини олиш) ўз ичига олади.

 

Янгиликлар лентаси
0