Норвегияда пингвинга Қироллик Гвардияси "генерали" унвони берилди

Oбуна бўлиш
Норвегия Эдинбургга қироллик пингвинларини тортиқ этибгина қолмай, жониворларни мамлакат Қироллик гвардияси ҳарбий унвони билан тақдирлайди. Генерал Нильс Улаф III гвардиячилар парадини қандай қабул қилиб олганини томоша қилинг.

Бу анъана асосчиси экс-гвардиячи Нильс Эгилен ҳисобланади. Қушлар айнан унинг шарафига Нильс дея номланади. Иккинчи Улаф исми эса — Норвегия қироли Улаф V шарафига қўйилади.

Қушлар, ўртача 20 йилча умр кечиради, ва ҳар бир кейинги Нильс Улав ўзидан олдинги пингвин эга бўлган унвонда хизматга қабул қилинади.

Биринчи Нильс Улав сержант унвонида вафот этган, ҳозирги Нильс Улаф III эса ўз хизмати мобайнида генерал унвонигача боришга муваффақ бўлди ва бу билан дунёдаги энг юқори мартабали қуш мақомига эга бўлди.

Ҳайвонот боғига гвардиячилар ташрифи чоғида генерал Нильс Улаф III қатор саф тортган аскарларни синчиклаб кўздан кечирди. Ҳарбий хизматчилар эса бригада генерал-пингвинига ўз ҳурматларини "честь бериш" тарзида изҳор қилдилар.

Янгиликлар лентаси
0