ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Расмий Дамашқ Сурия ҳудудига Туркиия танк ва бронетехникасининг киритилишини – давлат суверенитетининг бузилиши деб қабул қилди, SANA ахборот агентлиги Сурия ТИВ хабари асосида.
Туркия армияси АҚШ бошчилигидаги коалиция самолётлари кўмагида чоршанба эрталаб “Ислом давлати”жангариларидан озод қилиш учун Сурия шимолида жойлашган Жараблус шаҳрига кириб келди.
Сурия Ташқи ишлар хабарига кўра, мамлакат ҳудудида террорчиларга қарш кураш — фақат расмий Дамашқ билан келишилган ҳолда олиб борилиши керак.
“Жараблусда бўлаётган воқеалар террорчиликка қарши кураш эмас, шунинг учун Сурия ҳукумати БМТдан ушбу агрессияни бас қилишни ва қонунга кўра ҳаракат қилишни ва мамлакат мустақиллигини ва чегарасини бузмасликни сўрайди”, — дейилган хабарда.
Анқара ўз навбатида, Жараблусга кириш ИДга қарши курашда буралиш нуқтасига айланишни ва Алеппони жангарилардан озод қилишга ёрдам беришини таъкидламоқда.
Туркия Ички Ишлар вазири Эфкан Ала айтишига қараганда ушбу опрерация мақсади Сурия ҳудудидаги ўрта мухолифатчиларни ҳимоя қилишдир. Ҳарбий операция Жараблус ҳудуди ИД жангариларидан тўлиқ тозаланмагунича давом этади.