Қозоқ-ўзбек чегарасида ноқонуний миграция оқимига чек қўйилди

© Sputnik / Табылды Кадырбеков / Медиабанкка ўтишҚозоғистон чегараси
Қозоғистон чегараси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Қоплонбек” чегара-ўтказиш пунктида текширув чоғида Ўзбекистоннинг 6 фуқароси сохта миграция муҳрлари туширилган ҳужжатлар билан қўлга олинди.

ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида ноқонуний миграция оқимини ташкил этган шахс қўлга олинди, деб хабар беради Қозоғистон МХҚ матбуот хизмати.
“Қоплонбек” чегара пункти назоратчилари томонидан ҳужжат текшириш жараёнида ўзбекистонлик 6 нафар шахснинг ҳужжатларидаги миграцион полиция муҳри сохта эканлиги аниқланди.

"Текширув тадбирлари чоғида ўзбекистонлик ҳар бир фуқародан 160 000 ўзбек сўми олиб, уларга давлат чегарасини тўсқинликсиз кесиб ўтишига ёрдам берган Қозоғистон фуқароси аниқланди", — дейилади хабарда.

Айтилишича, Қозоғистон фуқароси олган пулларини ўзбекистонликларга қайтарган ва холислар иштирокида ўз айбига иқрор бўлган.

Ноқонуний миграция оқимига чек қўйилди. Айни пайтда ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0