ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Бугун Италияда содир бўлган кучли ер қимирлаши қурбонлари сони 38 кишига етди, деб хабар қилди Италия Фуқаро ҳимояси хизматининг матбуот котиби Иммаколата Постильоне.
Постильоненинг сўзларига қараганда, айни дамда юзлаб кишилар дараксиз йўқолган, қурбонлар сони ҳали ўсиши мумкин.
Хабарларга кўра, 6,0 балли биринчи ер ости силкиниши тунги соат 03:36 да содир бўлган (Тошкент вақти билан 06:36). Ер қимирлаши эпицентри Риети вилоятидаги Аккумоли шаҳри яқинида, ер юзидан тахминан тўрт километр чуқурликда бўлган. Ушбу силкинишлар натижасида Аматриче шаҳрида ҳам кучли вайронгарчиликлар содир бўлган. Магнитудаси 5,4 балл бўлган иккинчи силкиниш тонг соат 04:34да Умбрия вилоятида содир бўлган. Ундан ташқари Рим ва Болонье шаҳарларида ҳам ер силкиниш ҳолатлари кузатилган. Тарқатилаётган хабарларга кўра, Асколи Пичено, Фермо вилоятларида ҳамда Марке вилоятининг Мачерата шаҳарчисида ҳам вайронагарчилик юз берган.
Ер қимирлаши марказидан 2 км смасофада жойланган Аккумоли шаҳарчаси биноларнинг ярми бузилиб кетган, жуда кўп одамлар уйлар ва деворлар синиқлари оситида қолган, деб хабар қилди журналистларга шаҳар мэри Стефано Петруччи.