ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik, Анастасия Лебедева. Ўтган ҳафтада Россия Ҳаво-космик кучлари Эроннинг Хамадан авиабазасидан фойдаланиб “Ислом давлати”, Жабхат Фатах аш-Шам” террорчилик гуруҳлари позициясига зарба берган эди.
Эрон ҳукумати эса, Россия ушбу авиабазадан чекланмаган давр мобайнида фойдаланиши мумкин, — деб хабар қилган эди, лекин кейинроқ маълум бўлишига қараганда, Россия Хамдан авиабазасидан фойдаланишни тўхтатган.
Россия Ҳаво-космик кучлари Эрон аэродромини тарк этишига, Sputnik Тожикистон мухбирига Шарқшунослик институти катта илмий ходими Владимир Сажин изоҳ берди. Унинг фикрига кўра, ушбу воқеаларнинг асосий сабаби учта.
Россия аэродромни тўлиқ авиабазага айлантирмоқчи бўлган
Даставвал, Хамадан эродромидан фақат самолётларга ёнилғи қуйиш ва жанговар заҳираларни тўлдириш мақсадида, қисқа муддатга қўниб-учиш учун фойдаланиш режалаштирилган эди, дейди Сажин.
“Россиядан Сурия ҳудудигача жуда катта масофа, самарали авиазарба бериш учун, ярим йўлда тўхтаб ўтиш керак”, — деди мутахассис.
Кейинчалик, Россия Хамадан аэродромидан тўлиқ авиабаза сифатида фойдаланишни сўраган. Яъни, аэродромда кўп сонли ҳарбий мутахассислар, учувчилар, инженер-техник мутахассислар ва парвозни бошқариш ходимлари ва бошқалар керак бўлади.
“Эрон бундан бутунлай воз кечган, чунки бу унинг Конституциясига зид”, — дейди шарқшунос.
Сукут – олтинга тенг
Иккинчидан, бунга сабаб, Россия ўзининг сиёсий ғалабасини вақтидан олдин эълон қилиши билан боғлик бўлиши мумкин, дейди эксперт.
Томонлар ушбу келишув ҳақида баралла овоза қилмаслик ҳақида келишиб олишган бўлишига қарамасдан, Россиянинг бу ҳақида кенг овоза қилиши эрон сиёсий доираларига хуш келмаган бўлиши мумкин.
“Буни бутунлай сир тутишнинг иложи йўқ, албатта, чунки авиациянинг ҳар бир қадами АҚШ ва НАТО томонидан кузатиб турилади, лекин ҳамма билиб турсада, ими-жимида амалга оширса бўлар эди”, — деб ҳисоблайлди Сажин.
Эрон ички сиёсий кураши
Шарқшунос фикрига кўра, воқеанинг учинчи сабаби, Эрон ичида кечаётган сиёсий кураш бўлиши мумкин.
Эрон ичидаги айрим сиёсий кучлар Суриядаги тинчлик ўрнатиш операциясида Россиянинг аҳамияти ҳаддан ортиқ кучайиб кетишидан хавотирда.
“Бу ерда ўзига хос рақобат ҳам рол ўйнаган бўлиши мумкин, Россия Эроннинг Суриядаги таъсирини камайтириши мумкин. Эрон учун энг муҳими – Сурия ҳукумати устида Башар Асадни сақлаб қолиб, Эрон – Ироқ – Сурия - Ливандан иборат бўлган шия мусулмонлари давлатлар ҳалқаси (иттифоқи) яратишдир”, — дейди эксперт.
Унинг фикрига кўра, Эрон Россияга авиабазани ишлатишга аввал рухсат бериши, кейин эса рад этиши – Россияга нисбатан хунук иш бўлди.
“Бу билан Россия обрўсига путр етказилиши мумкин, лекин ушбу иш икки мамлакат мунособатларига зарар еткизмайди”, — деб хулоси қилди Сажин.