ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. “Ислом давлати” террорчи гуруҳининг жангарилари Туркияда, шунингдек, Антальянинг сайёҳлар орасида оммабоп бўлган тунги клубларда кўплаб террорчилик хуружлари амалга оширишни режалаштирган. Буни 2015 йилдаги Анқарадаги портлаш ташкилотчисининг уйидан топилган ҳужжатлар тасдиқлайди, деб хабар берди РИА Новости Cumhuriyet газетасига асосланиб.
Террорчилар биринчи навбатдаги нишон сифатида Туркия жануби-шарқи ва Ўртаер денгизи соҳилидаги алавийлар қишлоқларини, сўл партиялар ва халқлар демократияси партияси мажлисларини қайд этган, дейилади газета хабарида. Rotary International халқаро ноҳукумат ташкилотининг клублари ҳам зарба остида қолиши мумкин.
Нашрнинг хабарига кўра, жангарилар камида минг кишини бағрига сиғдира оладиган Антальядаги тунги клубларни ҳам нишон сифатида кўришмоқда. Улар муассасалардан бирининг қўриқлаш хизматини йўқ қилиш, сўнгра ҳудкушнинг ўзини портлатишини уюштиришни режалаштиришган.
Газета шунингдек, жангарилар камида 150 кишини Туркияда терактлар амалга ошириш учун тайёрлашганини қайд этган.