“Толибон”нинг уч жангариси ўзлари ўрнатган минада портлаб кетди

© AFP 2023 / Noorullah Shirzada Толибон жангарилари
Толибон жангарилари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Толибон” гуруҳининг уч нафар жангариси ўзлари ўрнатган минада портлаб кетди, деб маълум қилди Афғонистоннинг Ғазни вилояти полицияси раҳбари Аминулла Умархил.

ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. “Толибон” гуруҳининг уч нафар жангариси ўзлари ўрнатган минада портлаб кетди, деб маълум қилди Афғонистоннинг Ғазни вилояти полицияси раҳбари Аминулла Умархил, РИА Новостига асосан.

Воқеа маҳаллий вақт билан соат ўнда вилоятнинг шарқидаги “Толибон” гуруҳи фаол бўлган Андар шаҳрида юз берди.

“Толибон”нинг уч жангариси мотоциклда ўзлари ўрнатган минани босиб ўтиши оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлишди”, дея Умархилнинг сўзларидан иқтибос келтиради Синьхуа агентлиги.

Афғонистондаги вазият кейинги ойларда сезиларли равишда ёмонлашди. Илгари мамлакатнинг қишлоқ ҳудудларини эгаллаган "Толибон" радикал гуруҳи йирик шаҳарларга ҳужум бошлади. мамлакат ҳудудида шунингдек "Ислом давлати" террорчилик гуруҳининг таъсири ўсмоқда.

Янгиликлар лентаси
0