Лола Каримова-Тилляева ўзбекистонлик полвонларни олқишлади

© Facebook / Lola Karimova-TillyaevaЛола Исламовна Каримова-Тилляева
Лола Исламовна Каримова-Тилляева - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Лола Каримова-Тилляева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида куч экстрими бўйича 20-21 август кунлари Гонконгда ўтказилган «Arnold Classic Asia 2016 Hong-Kong» Халқаро спорт фестивалида ғалабага эришган ўзбекистонлик спортчи-полвонларни олқишлади.

ТОШКЕНТ, 23 авг – Sputnik. Куч экстрими бўйича 20-21 август кунлари Гонконгда ўтказилган «Arnold Classic Asia 2016 Hong-Kong» Халқаро спорт фестивалида ўзбекистонлик спортчи-полвонлар иштирок этиб, тош кўтариш ва баҳодирлар ўйинлари мусобақаларида ғалаба қозондилар. Ўзбекистон шарафини Сергей Трубицин ва Ҳамза Примовлар ҳимоя қилиб, олтин ва кумуш медалларни қўлга киритдилар. Бу ҳақда Лола Каримова-Тилляева Instagramдаги саҳифасида маълум қилди.

Фазлиддин Ғоипназаров - Олимпиада чемпиони - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон 4 олтин медал билан Олимпиадани 21 ўринда якунлади
Осиёда илк маротаба ташкил этилган мазкур мусобақаларнинг «Arnold Strongman Classic» беллашувларида Австралия, АҚШ, Буюк Британия, Гонконг, Ирландия, Малайзия, Сингапур, Тайланд, Филиппин, Хитой ва ўзбекистонлик спортчилар энг кучли полвон номи учун кураш олиб бордилар.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, ўзбекистонлик полвонлар энг оғир – 105 кг вазндан юқори бўлган спортчилар тоифасида қатнашдилар ва барча босқичларда энг юқори кўрсаткичларга эришиб, рақибларини ортда қолдирдилар.

“Инстаграмдаги постларимдан бирида мазкур спорт турини Ўзбекистонда ривожлантириш йўлида турмуш ўртоғим Тимур Тилляев томонидан амалга ошириб келаётган саъй-ҳаракатлар хусусида тўхталиб ўтган эдим. Шу сабабдан ҳам полвонларимиз ғалабаси биз учун жуда қадрлидир.

Спортчиларимизни чин дилдан ғалаба билан қутлайман ва келажакдаги мусобақаларда ҳам уларга улкан зафарлар тилаб қоламан!”, дейилади Лола Каримова-Тилляеванинг постида.

Янгиликлар лентаси
0