ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Иссиқ-кўл вилояти Тонлаб туманида табиий офат натижасида умумий қиймати 31 минг $лик экинзорлар пайҳон қилинди, деб хабар қилмоқда Спутник Қирғизистон республика ФВВ матбуот-хизмати хабари асосида.
"Дўл ёғиши 21 август куни рўй берди. Бунинг оқибатида тумандаги бешта қишлоқ экинзорлари йўқ қилинди", — дейилади хабар матнида.
Республика ФВВ эса табиий офат натижасида 253 гектар буғдой ва арпа майдонлари зарарлангани ҳақида хабар қилган.