Қрим Украинадан “20 йиллик талончилик” учун товон тўлови талаб қилмоқчи

© Sputnik / Alexey MalgavkoЯлта
Ялта - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қрим ҳукумати Киевнинг яриморол атрофидаги суверен сувлар бўйича эътирозига жавобан йигирма йил давомида амалга оширган талончилик оқибатида республикага етказилган зарар учун Украина товон тўлаши лозимлигини даъво қилиши мумкин, деди Қрим ҳукумати бош вазири ўринбосари Руслан Бальбек.

 

ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Қрим ҳукумати Киевнинг яриморол атрофидаги суверен сувлар бўйича эътирозига жавобан йигирма йил давомида амалга оширган талончилик оқибатида республикага етказилган зарар учун Украина товон тўлаши лозимлигини даъво қилиши мумкин, деди Қрим ҳукумати бош вазири ўринбосари Руслан Бальбек, РИА Новости хабарига асосан.

Илгарироқ Украина ТИВ раҳбари Павел Климкин мамлакат тез кунда Қрим атрофидаги сувларга нисбатан суверен ҳуқуқлар бўйича арбитражга мурожаат қилишини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, Киев Россия билан ўзаро маслаҳатлашувларни якунлади ва ишни UNCLOS — денгиз ҳуқуқлари бўйича БМТ Конвенциясига асосан судга оширади.

"Қрим қарши даъво қўзғаши ва Украинадан яриморолда йигирма йил давомида Киев ҳокимияти “хўжайинлиги” остида Қрим ерларининг, кўчмас мулкларининг талон-тарож қилиниши, барча солиқлардан тушган пулларнинг олиб қўйилиши, лекин ҳудуд инфратузилмаси ва иқтисодиёти ривожланиши учун ҳеч нарса қилинмаганлиги оқибатида етказилган зарар учун товон тўлови талаб қилиши мумкин", — деди Бальбек РИА Новостига.

Бальбек Киевнинг эътирози ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатга эга эмаслигини таъкидлади.

"Эҳтимол, Россия Федерациясини Украина талабига бўйсунишга ҳукм чиқарувчи суд топилар. Лекин бу талаблар судьянинг хаёлида ва украиналик сиёсатчиларнинг алаҳсирашларидагина бажарилади", — деди у.

 

Янгиликлар лентаси
0