ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Москва Метроси ИИБ полициячилари ер ости йўлида йўловчиларни талон-тарож қилиш билан шуғулланган уюшган жиноятчилар гуруҳини қўлга олиш бўйича махсус операция ўтказди, деб хабар қилган РИА Новости нашрига Россия ИИВ расмий вакили Ирина Волк.
Волкнинг айтишича, милиция ходимлари поезд вагонида ухлаб қолган йўловчини ўраб олиб, унинг чўнтагидан уяли телефонини чиқариб, кейинги бекатда тушиб қолган тўрт нафар эркакнинг изидан тушишган.
"Шубҳали шахслар тескари йўналишда ҳаракатланаётган поез вагонига кириб, йўловчилар орасида "йўқолиб" қолишга уринганлар. Аммо кейинги бекатда уларни метрополитенда навбатчилик қиладиган полициячилар кутиб олган. Жиноятда гумон қилинаётган уюшган гуруҳнинг уч нафар вакили воқеа жойида қўлга олинган, улардан бири ўғирланган телефонни улоқтириб қочишга муваффақ бўлган. Аммо тез орада метро вестибюлида қўлга тушган", — деб хабар қилган Россия ИИВ вакили.
Олинган маълумотларга кўра, жиноятчилар Москва метрополитенида "хўжайинликни" тўлиқ қўлга олган. Хабарда айтилишича, уч киссавур "ўлжа"ни чалғитиш билан шуғулланган, тўртинчиси эса бу орада жабрдийдалар чўнтагидан телефон, қопчиқ ва бошқа қимматбаҳо буюмларни "суғуриб олиш" билан шуғулланган.
Ҳозирда киссавурлар устидан жиноий иш қўзғатилган. "Чўнтаккесарларни 10 йилгача қамоқ жазоси кутмоқда", — деб хабар қилмоқда нашр.