Олимлар Европанинг энг “ёши улуғ” дарахтини топишди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишДарахт
Дарахт - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Физик ва ботаниклардан иборат гуруҳ Греция шимолидаги Пиндос тоғида минг йилдан буён ўсиб келаётган, Европанинг энг қадимий қарағайини топди.

ТОШКЕНТ, 22 авг – Sputnik. Физик ва ботаниклардан иборат гуруҳ Греция шимолидаги Пиндос тоғида минг йилдан буён ўсиб келаётган, Европанинг энг қадимий қарағайини кашф этди, деб хабар беради РИА Новости National Geographics журналига асосланиб.

"Бир неча йил илгари мазкур ўрмон тилга олинган диссертацияни ўқигандим. Биз ушбу дарахтнинг ёш ҳалқаларини санадик, уларнинг сони 1075тага тенг", — дейди Стокгольм университети олими Пол Крусич.

Олимлар "Адонис" деб номлаган бу дарахт атрофида яна ўнлаб “ёши улуғ” дарахтлар бўлиб, Крусич ва ҳамкасбларининг тахминларига кўра, уларнинг ҳам ёши минг йилга яқинлашиб қолади.

Янгиликлар лентаси
0