“Президентга мактублар” китобининг тўртинчи қисми нашрдан чиқди

© Sputnik / Алексей ДружининЎзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу китобдан 2013–2016 йиллар давомида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов номига мамлакат ва хорижий давлатлар фуқаролари ҳамда нуфузли халқаро ташкилотларнинг раҳбарлари, таниқли сиёсатчилар, жамоат арбоблари томонидан келган хатлар ва уларга жавоб мактубларидан айрим намуналар ўрин олган.

ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. "Маънавият" нашриёти томонидан "Президентга мактублар" китобининг навбатдаги – тўртинчи жилди чоп этилди, деб хабар қилмоқда "Жаҳон" АА.

Хабарда айтилишича, ушбу китобдан 2013 – 2016-йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номига мамлакатимиз ва хорижий давлатлар фуқаролари ҳамда нуфузли халқаро ташкилотларнинг раҳбарлари, таниқли сиёсатчилар, жамоат арбоблари томонидан келган хатлар ва уларга жавоб мактубларидан айрим намуналар ўрин олган.

© Стрингер"Президентга мактублар" китобининг тўртинчи қисми жилди
Президентга мактублар китобининг тўртинчи қисми жилди - Sputnik Ўзбекистон
"Президентга мактублар" китобининг тўртинчи қисми жилди

"Ушбу хатларнинг асосий қисмида кўрсатилган меҳр-оқибат ва яхшилик, эътибор ва ғамхўрлик учун давлатимизга, халқимизга, Президентимизга самимий миннатдорлик туйғулари ифода этилган. Бу бежиз эмас. Нега деганда, халқимиз доимо яхшиликка интилиб, яхшиликни қадрлаб яшайди", — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, мазкур китобда жам бўлган хатларда оддий мактаб ўқувчисидан тортиб кўпни кўрган тажрибали инсонларгача, ишчи ва муҳандислар, деҳқон ва фермерлар, тадбиркор ва ишбилармонлардан тортиб шифокор, муаллим ва мураббийларгача, илмий-ижодий соҳа вакилларидан тортиб ҳарбий хизматчиларгача, қисқача айтганда, бутун ўзбек халқи овози баралла эшитилиб туради.

"Мактуб муаллифлари орасида хорижий давлатларнинг фуқаролари, атоқли давлат ва сиёсат арбоблари ҳам борлиги Президентимизнинг серқирра фаолияти халқаро миқёсда, чет элларда ҳам катта қизиқиш уйғотаётгани – мамлакатимиз қўлга киритаётган улкан марралар жаҳонда тан олинаётгани ва кенг эътироф этилаётганининг яна бир амалий ифодасидир", — дея таъкидлайди нашр.

Хатларда тинчлик ва хавфсизликни сақлаш, Ўзбекистон билан чет давлатлар ҳамкорлигининг турли қирралари, халқимизнинг қадимий ва бой тарихи, унинг жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси, Марказий Осиё минтақаси ва жаҳон миқёсидаги долзарб масалалар ечими бўйича Президент Ислом Каримов томонидан илгари сурилаётган амалий таклиф ва хулосаларнинг аҳамияти ҳақида тилга олинган.

Янгиликлар лентаси
0