Ўзбекистонлик оғир касалланган 13 бола Германияда операция қилинди

© Sputnik / Viktor TolochkoВрачлар иш устида
Врачлар иш устида - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хайрия тадбири “Соғлом авлод учун” фонди ва Friedensdorf International халқаро хайрия фонди биргаликда амалга оширилди.

ТОШКЕНТ, 23 авг – Sputnik. Ўзбекистонлик оғир  касалланган 13 бола  Германияда операция қилинди, деб хбар қилмоқда РИА Новости Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига асосан.

“Ушбу операциялар Ўзбекистоннинг “Соғлом авлод учун” фонди ва Friedensdorf International халқаро хайрия фонди биргаликда уюштирган хайрия тадбири доирасида амалга оширилди”, — деди вазирлик вакили.

Юз-жағ ҳамда оёқ ва бўйин аъзоларида туғма нуқсонларга эга бўлган болаларга грант маблағлари ёрдамида операциялар ўтказилди.

“Соғлом авлод учун фонди доимий равишда ушбу каби хаёрия операциялари ўтказиб туради. 2002 йилдан бери Германия клиникаларида 320 дан ортиқ 15 ёшгача бўлган ўзбекистонлик болалар даволаниб чиқди.

Янгиликлар лентаси
0