ТОШКЕНТ, 22 авг – Sputnik. «Ўзбектелеком» АК идоралараро тармоқ оператори сифатида фаолият кўрсатиши маълум бўлди ва тармоқнинг узлуксиз ишлаши, ривожланиши ва хавфсизлигини таъминлайди.
Ўзбектелеком электрон давлат хизматларини кўрсатувчи давлат органларига идоралар ҳамда идоралараро электрон тизимлардан фойдаланиш имконини тақдим этади.
Ҳужжатда 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органларининг идоравий ва идоралараро электрон тизимлари идоралараро тармоқ орқали боғланади.
Идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига биринчи навбатда боғланадиган электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатидан 50та муассаса ўрин олди. Улар орасида Вазирлар Маҳкамаси, 15та вазирлик (шунингдек иқтисодиёт ва молия вазирлиги), 7та давлат қўмитаси (шунингдек хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, солиқ ва божхона қўмиталари), 5 агентлик (шунингдек Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги), 3 марказ (шунингдек Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази), иккита банк (Марказий ва Халқ банки), учта давлат компанияси – “Ўзбекнефтегаз” МХК, “Ўзбекэнерго” АЖ, “Ўзбектуризм” МК ва 14та ҳокимият бор.
Ҳужжатдан маълум бўлишича, электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органларининг идоралараро тармоғидан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилиш Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва электрон ҳукумат Маркази зиммасига юкланган.