Шимолий Корея Ўзбекистондаги элчихонасини ёпмоқда

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишЖаҳон мамлакатлари. Пхеньян
Жаҳон мамлакатлари. Пхеньян - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентдаги Шимолий Корея элчихонасини ёпиш қарори ўтган ойда қабул қилинган. Нима сабабдан бундай қилингани ҳозирча номаълум.

ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Шимолий Корея МДҲ ҳудудида ўз миссияларини қайта кўриб чиқиш доирасида Ўзбекистондаги элчихонасини ёпмоқда, деб хабар қилган "Новости Узбекистана" нашри "Ренхап" маълумоти асосида.

Хабарда айтилишича, Тошкентдаги Шимолий Корея элчихонасини ёпиш қарори бир ой олдин қабул қилинган, қарор сабаблари номаълумлигича қолмоқда.

Шундай қилиб, ҳозирда МДҲ давлатлари ҳудудида Шимолий Корея дипломатик ваколатхоналари фақатгина Россия ҳудудида фаолият юритмоқда.

Янгиликлар лентаси
0