ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Ўзбекистон Мустақиллик байрамига тайёргарлик арафасида Қирғизистон билан чегарани вақтинча ёпди, деб хабар қилган Қирғизистон давлат чегара хизматининг матбуот-хизмати вакили.
"Ўзбекистон 22 августдан бошлаб қирғиз-ўзбек чегарасидаги назорат пунктларини ёпди. Учинчи давлат фуқаролари чегарадан одатий тартибда ўтказилади", — деб хабар қилган манба.
Хабарда таъкидланишича, шунингдек, ўз юртига қайтиб келаётган Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларига чегарани кесиб ўтишларига рухсат берилади.