Бектемир Мелиқўзиев кумуш медал соҳиби бўлди

© REUTERS / /Peter Cziborra Бектемир Меликузиев, кумуш медал соҳиби бўлди
Бектемир Меликузиев, кумуш медал соҳиби бўлди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бектемир Мелиқўзиев ва Арлен Лопес орасида бўлиб ўтган финал жангида кубалик боксер ғолиб чиқди. Бектемир Ўзбекистон жамоасига яна бир кумуш медал олиб келди.

ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Рио-де-Жанейрода ҳозиргина тугаган бокс финал жангида, 75 кг вазн тоифасида қатнашаётган Ўзбекистонлик Бектемир Меликузиев “кумуш” медал соҳиби бўлди.

Машаққатли жангда 20 ёшли Ўзбекистонлик боксчи устидан 23 ёшли кубалик чарм қўлқоп устаси устун келди. Бектемир жанг охирига қадар қаттиқ курашди, лекин ҳакамлар ғалабани рақибга беришди.

Ўзбекистон совринлар тўпламига қўшилган “кумуш” медал учун Бектемирга миннатдорчилик билдирамиз ва келажакда улкан зафарлар тилаб қоламиз.

© rio2016.comБектемир Мелиқўзиев финал жангида
Бектемир Мелиқўзиев финал жангида - Sputnik Ўзбекистон
Бектемир Мелиқўзиев финал жангида

Олимпиаданинг бугунги кунида Ўзбекистонлик спортчилар яна бир неча мусобақаларда қатнашишди.

Таеквондо бўйича жаҳон чемпиони ўзбекистонлик Дмитрий Шокин бугун икки жангда, хитойлик ва кубалик таеквондочилар устидан ғолиб чиқиб ярим финалга етиб келди. Ярим финалда Дима Нигериялик Issoufou Abdoulrazak билан беллашди. Афсуски баҳс нигериялик спортчи ғалабаси билан тугади.

Ундан ташқри кеча Ўзбекистонлик каноэ-иккилиги саралаш баҳсидан муваффақиятли ўтиб финалга чиққан эди. Бугун бўлиб ўтган финал баҳсида 11 жуфтлик орасида ўзбекистонлик Герасим Кочнев ва Серик Мирбековлар 8 ўринни эгаллашди.  Ушбу мусобақада биринчида Германия, учинчи Украина, бешинчи Россия иккилиги бўлди. 

 

Янгиликлар лентаси
0