Тошкентда Storm Pulse электро мотоцикли тақдимоти бўлиб ўтади

© storm-eindhoven.comStrom Pulse электро мотоцикли
Strom Pulse электро мотоцикли - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Голландиялик талабалар ўзлари яратган Storm Pulse электр мотоциклида дунёни 80 кунда айланиб чиқишни мақсад қилган. 5 сентябрда улар Тошкентга етиб келади.

ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Европадан Хитойга йўл олган голландиялик  талабалар 25 августда Тошкентга етиб келади, деб хабар қилмоқда Nuz.uz сайти.

Голландиянинг Эндховен Технология университети 23 талабаси ташаббуси билан яратилган электро мотоцикл номи Storm Pulse бўлиб, унинг двигатели 95 от кучига эга. Максимал тезлиги соатига 160 км, аккумулятор заряди 380 км масофа босиб ўтишга етади.

© storm-eindhoven.comStorm Pulse электро мотоцикл
Storm Pulse электро мотоцикл - Sputnik Ўзбекистон
Storm Pulse электро мотоцикл
Storm Pulse  аккумуляторларига алоҳида тўхталиб ўтишга арзийди. Ҳар бир электро мотоцикл аккумулятори 2592 дона литий-ион аккумуляторлар жамланмасидан иборат. Худди шундай аккумуляторлар ноутбукларда ҳам фойдаланилади. Охирги вақтларда турли электр транспортда шу турдаги аккумуляторлардан фойдаланиш оммавийлашмоқда. АҚШда яратилган Tesla электромобили ҳам айнан шундай аккумуляторлар жамланмасида фойдаланади. Аккумуляторни зарядлаш ёки худди шундай зарядлананган аккумулятор билан тезда алмаштириш имкони бор.

Storm Pulse яратувчилари билан Тошкентда учрашув режалаштирилган. Тошкент Политехника музейи ҳудудида 5 сентябр куни бўлиб ўтадган учрашувда голландиялик талабалар Ўзбекистон техника ОТМлари ўқитувчи ва талабалари учун ўз маҳсулотининг тақдимот маросими ўтказишни режалаштиришган.

© storm-eindhoven.comStorm Pulse электро мотоцикл
Storm Pulse электро мотоцикл - Sputnik Ўзбекистон
Storm Pulse электро мотоцикл
Голландиялик талабалар ўзлари олдига улкан мақсад қўйишган – улар электр қуввати билан юрадиган мотоциклларда дунёни 80 кунда айланиб чиқиб, барчага электр транспортининг устувор томонларини намойиш қилмоқчи. Шундай йўл билан талабалар бутун дунё аҳолисини экологик тоза энергия манбааларидан фойдаланишга ундамоқчи.

Голландиядан 14 август куни йўлга чиққан талабалар, Европа — Туркия — Эрон – Туркманистон – Ўзбекистон – Қирғизистон – Қозоғистон – Хитой йўналиши бўйича саёҳат режалаштирган. Лойиҳанинг facebookдаги саҳифаси охирги маълумотига кўра бугун улар Истанбулга етиб келишган.

Янгиликлар лентаси
0