АҚШ самолётлари Сурия қирувчиларини Эл-Ҳасака осмонидан қувиб чиқарди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишF-22 Raptor АҚШ қирувчи самолёти
F-22 Raptor АҚШ қирувчи самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ бошчилигидаги ҳарбий коалиция хабарига кўра, улар буни ҳудудда жойлашган ўз махсус кучларини ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширган.

ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. АҚШ бошчилигидаги коалиция га қарашли самолётлар Эл-Ҳасака осмонида Сурияга тегишли бўлган икки қирувчи самолётни кутиб олиб, уларни ҳудудни тарк этишга мажбур қилди, деб хабар қилмоқда Рейтер АҚШ Мудофаа вазирлиги хабарига асосан.  

Нашр хабарига кўра, воқеада ҳеч қайси томон зарар кўрмаган.

Эслатиб ўтамиз, Суриянинг шимоли-шарқида жойлашган Эл-Ҳасака шаҳри қурд мухолифатчилари назорати остида бўлиб, бу ерда АҚШ ҳарбий инструкторлари қурд мухолифатчиларини таёрлайдиган ҳарбий-ўқув лагери жойлашган. Қонуний Сурияга тегишли бўлган ушбу ҳудудга Сурия ҳарбийлари охирги 5 йил ичида биринчи бор киришга уриниб кўришди. 

Бир неча кун олдин Сурия ҳарбийлари ушбу ҳудудга ҳаводан зарба беришган эди. Ўшанда қурд демократик партияси раҳбари Иброҳим Иброҳим, тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлганини хабар қилган эди. Сурия ҳарбийлари эса, ушбу зарба берилишига сабаб — "Асаиш" Қурдистон ишчи партияси томонидан келишувни бузилиши бўлди, деб хабар қилишган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0