ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Бугун Риода бўлиб ўтган икки бокс жанги ҳам Ўзбекистонлик боксчилар ғалабаси билан тугади. Бу дегани яна икки ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари камида кумуш медални ўзларига нақд қилиб, финалга йўл олишди.
52 кг вазн тоифасида Шахобиддин Зоиров венесуэлалик Йоэля Финолани енгди. 64 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Фазлиддин Ғойипназаров эса россиялик Виталий Дунайцевларни енгди.
Эслатиб ўтамиз, 75 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Бектемир Меликузиев ҳам икки кун олдин финалга йўлланма олган эди. Бектемир эртага 20 август куни рингга чиқади.
Айши дамда, Ўзбекистон олимпия жамоаси 8 медал соҳиби бўлди, ва яна уч медални ўзларига нақд қилиб қўйишди.