Онаси ташлаб кетган маймун боласига мушук оналик қилмоқда

Oбуна бўлиш
Уй мушуги эндигина туғилган маймун боласга меҳрибонлик билан оналик қилмоқда.

Тюмен шаҳар ҳайвонот боғи директори Татьяна Антропова ота-онаси ташлаб кетган миттигина маймун боласини уйига олиб келишга қарор қилди.

“Бу ўзидан ўзи содир бўлди. Мен уни мушук устига миндирганимда у дарҳол тинчланди. У мушукни ўз онаси деб қабул қилди. Шу дамдан бошлаб маймунча мушукдан бир зумга ҳам ажрагани йўқ. Улар кеча-ю кундуз бирга. Маймунча мушук устида юради, овқат ейди ва ухлайди”, — дейди Татьяна Андропова.

Энди туғилган маймун боласини унинг ота-онаси қабул қилишмади. Одатда бундай ҳайвонларни махсус инкубаторда боқиш керак. У ерда керакли температура ва намлик бўлиши керак. Биз эса уни уй мушуги ёрдамида катта қилишга уриниб кўрдик, — дейди ҳайвонот боғи директори.

Янгиликлар лентаси
0